Ёлғиз қолиб, ёшликдаги воқеаларни эслаб ўтиришни одат қилдик.
Синфдошларимиз кўзимизга катта ёшли одамдек кўриняпти...
Ишдан чиқибоқ, уйга шошиляпмиз.
Қарияпмиз, кўчада энди ёмон қизлар эмас, яхши қизлар салом беряпти...
Магнитофон овозини пастроқ қилиб тинглаяпмиз.
Қарияпмиз...
"Три метра над уровнем небо" дан кўра, "Вам письмо" кўпрок ёқяпти.
Мени биров куёв қилармиди, деяпмиз бот бот.
Таксистнинг тез хайдаши ёқмаяпти.
Қарияпмиз...
Дунёни ўзгартириш фикридан қайтдик, атрофимиздаги одамларни ўзгартира олмадик, ўзимизни ўзгартиришга бехуда урина бошладик.
Қабристонда биз танийдиганлар шунақанги кўпки..
Хотира заифлашяпти, тезлик пасайган, асаб кетяпти - хуллас танамизнинг яроқлилик муддати тугаб боряпти.
Бировнинг ўлими ҳақида эшитганда, беихтиёр хўрсиниб қўйяпмиз, қарияпмиз.
Қарияпмиз...
Машина йулидан ўтишда эҳтиёткормиз, чунки қарияпмиз.
Орзуимиз катта бўлиш эмас энди, армонимиз бувимизнинг тиззасига бош қўйиш... қарияпмиз.
Дунёга нега келдик?
Бу қизиқмас, лекин...
Дунёга келдик.
Қарияпмиз.